МТРКДА ЖИДДИЙ ТАФТИШ БОШЛАНДИ: «ЎЗБЕКИСТОН 24»ДАГИ МИЛЛИОНЛИК ГОНОРАРЛАР ҲАМ ТЕКШИРИЛАДИМИ?
МТРКда Ҳисоб палатаси томонидан молиявий ҳужжатлар, пул айланмалари ва харидлар бўйича жиддий текширув ўтмоқда. Ходимлар «Ўзбекистон 24» телеканалидаги миллион сўмлик гонорарлар ва пандемия давридаги лойиҳаларга ажратилган маблағлар юзасидан саволлар қўзғамоқда.