СИ ЦЗИНЬПИН ХИТОЙ РАҲБАРИЯТИДА НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРМОҚДА: ЯНГИ СИЁСИЙ БОСҚИЧ БОШЛАНДИ
Си Цзиньпин Хитой раҳбарияти устидан назоратни кучайтириб, интизом ва коррупцияга қарши курашни биринчи ўринга чиқармоқда. Бу жараён 2027 йилги партия съезди олдидан янги сиёсий босқич сифатида баҳоланмоқда.
Хитой раиси Си Цзиньпин мамлакат раҳбариятида интизомни кучайтириш, коррупцияга қарши курашиш ва давлат амалдорларининг партия қарорларини бажариши устидан назоратни қатъийлаштиришга киришди.
23 октябрь куни Си Цзиньпин раислигида Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюросининг йиғилиши ўтказилди. Унда давлат идораларида олиб борилган текширувлар натижалари муҳокама қилиниб, айрим тизимли муаммолар ҳали ҳам ҳал этилмагани қайд этилди.
Financial Times нашрига кўра, Си Цзиньпин партиянинг юқори лавозимли вакиллари иштирокида тўрт кунлик йиғилиш ўтказишга тайёрланмоқда. Унда сиёсий интизом, раҳбарларнинг масъулияти ва марказий ҳокимият қарорларининг бажарилиши асосий масалалардан бўлади.
Бу жараён 2027 йилда ўтказиладиган Хитой Коммунистик партиясининг навбатдаги съезди олдидан кечмоқда. Си Цзиньпин партия раҳбарлигида тўртинчи муддатга қолиши кутилмоқда.
Айни пайтда халқаро майдонда ҳам Хитой раҳбарининг иштироки билан боғлиқ муҳим дипломатик ташаббус муҳокама қилинмоқда. Россия томони Дональд Трамп, Владимир Путин ва Си Цзиньпиннинг ноябрь ойида Хитойда учрашиши ғоясини илгари сурган. Бироқ уч томонлама музокаралар ҳозирча расман келишилмаган.
Хитойдаги бу сиёсий жараёнлар мамлакатнинг келгуси раҳбарият, иқтисодий сиёсати ва халқаро муносабатларига таъсир кўрсатиши мумкин.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг