АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар ҳали ўтказилмаган бўлса-да, сиёсий доираларда 2028 йилги президентлик сайлови учун эҳтимолий номзодлар муҳокамаси бошланди.

2026 йил ноябрь ойида америкаликлар Конгресснинг Вакиллар палатаси аъзолари ва Сенат ўринларининг бир қисми учун овоз беради. Бироқ сиёсий партиялар эътибори аста-секин навбатдаги президентлик сайловига ҳам қаратилмоқда.

2028 йилги сайловда иштирок этиш истагидаги сиёсатчилар яқин ойларда ўз режаларини эълон қилиши мумкин. Президентликка асосий номзодлар эса партиялар ичида ўтказиладиган праймериз ва кокуслар жараёнида аниқланади.

Республикачилар ва демократлар ўз номзодларини партия съездларида расман тасдиқлайди. Шундан сўнг президентлик учун асосий сайлов кампанияси бошланади.

АҚШда навбатдаги президентлик сайлови 2028 йил 7 ноябрда бўлиб ўтади. Сизгингча навбатдаги президент ким бўлади?