— Яна келдингми? Энди нима сўрайсан?

— Ҳоким бобо, хотин олиб берсангиз, уйланардим.

— Уйланавер. Мен нима қилай?

— Тўй қилиб берсангиз.

— Саттор, бу ёққа кел. Ёз: иккита карнай, иккита сурнай, битта қўзичоқ.

— Битта қўзичоқ нима бўлади? Ўнта қўй.

— Майли, бешта қўй. Аланга гуруч.

— Девзирага ош қилсам, деб ният қилгандим. Мен бечора қашшоқ. Мана, паспортимда ҳам «қашшоқ» деб ёзилган.

— Майли, девзира бўлса, девзира-да.

— Яна нега мўлтиллаб ўтирибсан? Тур ўрнингдан. Ҳаммомга бориб ювин. Мана, Сатторнинг уйида зўр сауна бор.

— Шу, ҳоким бобо, мижозим заиф эди. Шу биринчи кечада таварик қилиб, келиннинг селкасини олиб берсангиз. Қолганини ўзим амаллайман.

— Йўқ, менга тўғри келмайди. Гап-сўз бўлади. Ўзи келин чиройлими? Расмини кўрсат-чи. Йўқ. Давлат бюджетида «селка олиш» деган графа йўқ. Саттор, сен шу ишни қилиб бер. Бунинг кучи етмайди. Кейин ҳар пайшанба хабар олиб, «Темир дафтар»дан прадухта олиб бориб тур.