Матчон Суқилиш: Бир ўртоқ муаллим ўқувчи болани лом билан уриб, бошини ëрибди. Хўб, билдик. Лекин нега урибди, деб сўрамаяпсизлар. Сабаби бордир-ки урибди. Чунки бу бола бетини бездай қилиб, телефон ўйнаб ўтиради. Ўқитувчини калака қилади. Ўқитувчи ўзини бу безбетдан ҳимоя қилиш учун уйидан лом олиб келиб, ўқувчининг бошига солган. Против лома нет приема.

Шу боис Ўзбекистон ҳукумати ўқитувчиларни табел қуроли билан таъминлаши керак. Ўқитувчиларга безбет болаларни дарс пайтида отиб ўлдириб ташлаш ҳуқуқи берилиши керак.

Энди ўқитувчи деган тоипа лапашанг бўлади. Пистолет ëки АК 74 дан фойдалана олмаслиги эҳтимоли кўп.

Шу боис махсус курсларда ўқитувчиларга кикбокс ва милтиқдан нишонга олиб отишни ўргатиш керак.

Мактаб шу кунларда фронтга айланди. Фронт чиғизининг нариги тарафида – тиш тирноғигача қуролланган ва бутун жараëнни телефонига видеога оладиган ўқувчи. Бу тарафида эса – яхши емак емагани учун чалажон бўлиб қолган¸ уйда гўнг ташигани учун чарчаб қолган ўқитувчи. Кучлар тенг эмас.

Ҳолбуки ўқитувчи – давлат одами. Аммо давлат бу ўқитувчини қуроллантирмаяпти. Бу адолатдан эмас. Урушда туриш йўқ.