ХИТОЙДА “МАСЖИДЛАРНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ” СИЁСАТИ АВЖ ОЛДИ
Хитойнинг Нинся ва Ганьсуда масжидларни бирлаштириш, айримларини ёпиш ва араб-исломий меъморий унсурларни олиб ташлаб, биноларни «хитойлаштириш» сиёсати кучаймоқда. Бу ёндашув диний эркинлик ва миллий хавфсизлик чегараси ҳақида саволлар туғдиряпти.
Хитойда масжидларни бирлаштириш, айримларини ёпиш ва уларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш сиёсати кучайгани ҳақида халқаро ҳуқуқ ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Хусусан, Нинся ва Ганьсу каби мусулмонлар кўп яшайдиган ҳудудларда масжидлар сонини қисқартириш ва уларни “консолидация қилиш” (бирлаштриш) сиёсати қўлланиляпти. Айрим масжидларда гумбаз ва миноралар каби араб-исломий меъморий элементлар олиб ташланиб, бинолар Хитой архитектурасига мослаштирилмоқда.
Пекин бу сиёсатни диний экстремизм ва радикализмга қарши кураш, миллий хавфсизликни таъминлаш ҳамда динни Хитой жамияти ва маданиятига мослаштириш зарурати билан изоҳлаяпти. Хитой расмийлари Исломнинг “хитойлашувини” очиқ равишда сиёсий мақсад сифатида таъкидлашяпти.
Бироқ танқидчиларнинг фикрича, диний иншоотларни қисқартириш ва уларнинг тарихий-маданий қиёфасини ўзгартириш фақат хавфсизлик масаласи билан чекланмай, мусулмон жамоаларининг диний ва маданий ўзлигини чеклашга олиб келиши мумкин.
Давлат хавфсизлиги ва диний эркинлик ўртасидаги чегара қаерда бўлиши керак?
Масжидларни ёпиш ёки уларнинг диний меъморий белгиларини олиб ташлашни сиз қандай баҳолайсиз?
Бундай сиёсат давом этса, мусулмон давлатлари ёки мусулмон жамоаларининг Хитой товарларига бойкот эълон қилиши мумкинми?
Қадрли обуначиларимиз, бу борада ўз фикрларингизни ёзинг.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг