краина президенти Владимир Зеленский 22 ноябрь куни Ливиянинг Бенғози портида Россияга тегишли ҳарбий кемаларга денгиз дронлари ёрдамида ҳужум уюштирилганини тасдиқлади.

Зеленскийнинг маълум қилишича, операцияда Украинада ишлаб чиқарилган еттита денгиз дрони қатнашган. Ҳужум натижасида Россия ҳарбий-денгиз кучларининг 2023 йилда фойдаланишга топширилган «Меркурий» корвети чўктирилган. Кема бортидаги Ка-27 ҳарбий вертолёти ҳам йўқ қилинди.Шунингдек, Россия ҳарбий юкларини ташишда фойдалангани билдирилган MV Angara юк кемаси ҳам зарбага учради.

Украина хавфсизлик хизматига кўра, дронлар махсус ташувчи кемада операция ҳудудига етказилиб, денгизга туширилди. Шу тариқа Украина ўз қирғоқларидан тахминан 2400 километр узоқликдаги нишонларга зарба беришга муваффақ бўлди.

Ливиянинг шарқий қисмидаги маъмурият ҳужумни мамлакат суверенитетининг бузилиши деб баҳолаб, халқаро текширув ўтказишни талаб қилди. БМТнинг Ливиядаги миссияси ҳам воқеадан жиддий хавотир билдирди.

Россия ҳукумати эса ҳужум юзасидан ҳозирча расмий муносабат билдирмади. Бу воқеа Россия–Украина урушида денгиздаги ҳарбий ҳаракатлар Қора денгиз ҳудудидан анча узоққа, Ўрта ер денгизига ҳам тарқалаётганини кўрсатмоқда.