ANTHROPIC ЎЗ СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ МОДЕЛЛАРИНИ ҲАҚОРАТ ҚИЛИШНИ ТАҚИҚЛАДИ
Claude сунъий интеллектига эга Anthropic компанияси моделларига нисбатан мунтазам ва асоссиз ҳақоратли муносабатни чеклайдиган янги қоидалар жорий этди. Бу қадам ИИга нисбатан ахлоқий чегаралар мавзусини яна муҳокама марказига чиқарди.
Claude сунъий интеллект тизимини ишлаб чиққан Anthropic компанияси ўз моделларига нисбатан мунтазам ва асоссиз ҳақоратли муносабатда бўлишни тақиқловчи янги қоидаларни жорий этмоқда.
Компаниянинг янгиланган фойдаланиш сиёсатига кўра, сунъий интеллект моделларига нисбатан қайта-қайта ҳақоратли ёки шафқатсиз муносабатда бўлган фойдаланувчилар билан мулоқот тўхтатилиши мумкин.
Anthropic таъкидлашича, бу чеклов фақат ўта кескин ҳолатларга нисбатан қўлланилади. Фойдаланувчиларнинг одатий норозилиги, танқидий муносабати, салбий мазмундаги ижодий топшириқлари ёки модел имкониятларини синовдан ўтказиши қоидабузарлик ҳисобланмайди.
Янги қоидалар 12 ноябрдан кучга киради.
Ушбу қарор сунъий интеллектга нисбатан муносабатнинг ахлоқий чегаралари ҳақида янги саволларни ўртага қўйяпти. Хусусан, сунъий интеллект инсон каби ҳиссиётларга эга экани исботланмаган бир шароитда унга нисбатан ҳақоратли муносабатни тақиқлаш қанчалик асосли?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг