OpenAI ва Anthropic компанияларининг сунъий интеллект моделлари машҳур сервислар ва иловаларнинг нусхасини яратишга қаратилган айрим сўровларни бажаришдан бош тортаётгани ҳақида Reddit фойдаланувчилари хабар берди.

Уларнинг таъкидлашича, Reverse Engineer Anything (REA) воситаси ёрдамида мавжуд дастурларнинг ишлаш механизмини ўрганиш, уларни қайта яратиш ёки ўзгартиришга уринишлар сунъий интеллект томонидан рад этилмоқда. Айрим фойдаланувчилар бундай ҳаракатлардан кейин аккаунтлари блокланганини ҳам билдирган.

Аввалроқ реверс-инжиниринг технологиялари ёрдамида Adobe Photoshop ва бошқа пуллик дастурларга бепул муқобиллар яратилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шунингдек, фойдаланувчилар ушбу усулдан телевизорлардаги рекламаларни ўчириш ва рақамли фоторамкаларни календарга айлантириш каби мақсадларда ҳам фойдаланган.

Ҳозирча OpenAI ва Anthropic компаниялари REA воситасидан фойдаланишга умумий тақиқ жорий этгани мустақил тасдиқланмади.

Сунъий интеллект дастурчиларга мавжуд технологияларни ўрганиш ва такомиллаштиришда қанчалик эркинлик бериши керак?