МТРКДА ЖИДДИЙ ТАФТИШ БОШЛАНДИ: «ЎЗБЕКИСТОН 24»ДАГИ МИЛЛИОНЛИК ГОНОРАРЛАР ҲАМ ТЕКШИРИЛАДИМИ?
МТРКда Ҳисоб палатаси томонидан молиявий ҳужжатлар, пул айланмалари ва харидлар бўйича жиддий текширув ўтмоқда. Ходимлар «Ўзбекистон 24» телеканалидаги миллион сўмлик гонорарлар ва пандемия давридаги лойиҳаларга ажратилган маблағлар юзасидан саволлар қўзғамоқда.
МТРК ходимлари номидан Элтузарга келиб тушган мурожаатга кўра, айни пайтда Ҳисоб палатаси вакиллари компаниянинг марказий аппаратида молиявий ҳужжатлар, пул айланмалари ва харидларни текширмоқда.
«Ўзбекистон 24» телеканали ва иқтисодий масалалар бўйича собиқ раҳбар Мадамин Сафаров фаолиятига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Ходимларнинг таъкидлашича, телеканалда айрим шахсларга 12–30 миллион сўмлик гонорарлар ёзилган. Улар ушбу маблағлар ҳақиқатан бажарилган ишлар учун тўланганмаган албатта.
Шунингдек, Мадамин Сафаров ва Шунқор Чориевларнинг молиявий қонунбузарликлари, пандемия давридаги «Ислоҳотлар амалда» кўрсатувига ажратилган маблағларга алоҳида эътибор қаратиш лозим дея таъкидламоқда ходимлар.
Ҳисоб палатаси вакилларини оддий ходимлар билан ҳам уларнинг анонимлигини сақлаб суҳбатлашса, бу билгилар текширувни холис ва шаффоф ўтказишга кўмак бўлади.
Умид қиламизки, ҳисоб палатаси текширув натижаларини яширмасдан, аниқланган қонунбузарликларга ҳуқуқий баҳо беради.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг