Хорижий тилини равон гапира билмайдиган бу маддоҳларга сўзимиз увол. Шундай бўлса-да, бешта конкрет саволни ўртага ташлаймиз:

  1. Ректор ва раҳбарият нечи марта хорижий сафарга боришди?
  2. Ректоратнинг ойлик маош устамаси қанча эканини қуйи курсиларда ўтирган маддоҳлар биладими?
  3. Докторантлар, мустақил тадқиқотчилар қандай қинғир йўллар билан ўрин олаётганини биласизларми?
  4. Ректорнинг кабинети бир кафедра хонасидан қанчалар фарқ қилишини кўриб кўрмаганликка оласизларми?
  5. Ҳар бир хайфсанни холис асослаб бероласизларми?

Ректоримиз яхши деган бўш-бўш мақтовлардан ўтиб, оддийгина устама манфаатпарастлиги ва канселяриядаги ўғриликларни тан ололмайдиган, раҳбарни отадан улуғ деб билган лаганбардорларнинг тусланиб, товланиши кўп давом этади, афтидан.