Сурхондарё вилояти ҳокимлигига юборилган мурожаат белгиланган муддатдан қарийб бир ой ўтса ҳам ҳал этилмади.

Аҳоли 12 сентябрь куни кўча ёритилиши масаласида мурожаат қилган. Ижро муддати 27 сентябрь этиб белгиланган бўлса-да, 23 октябрь ҳолатига кўра мурожаат ҳануз «Жараёнда» мақомида қолмоқда.

Масъуллар фуқаро билан боғланмаган, такрорий мурожаатлар ҳам натижа бермаяпти.

Президент Халқ қабулхонасининг расмий маълумотларига таяниб, Сурхондарё вилояти ҳокимлигида мурожаатларни кўриб чиқиш муддати бузилган 103 та ҳолат қайд этилди.

Фуқаролар ПФ-51-сон Фармонда муддати ўтган мурожаатларни юқори турувчи органга автоматик ўтказиш тартиби белгиланганини эслатиб, ушбу механизм амалда қандай ишлаётганига ойдинлик киритишни сўрамоқда.