Бухоро давлат техника университети ректори С. Сиддиқова томонидан 2-бўлим бошлиғи ва икки нафар ходимга икки ой ичида бошқа иш топиш ҳақида огоҳлантириш хати берилди.

Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, огоҳлантириш хатида меҳнат шартномасини бекор қилишнинг аниқ ҳуқуқий асослари, тегишли ҳужжатлар ва штат қисқартирилиши сабаблари тўлиқ кўрсатилмаган.

Ходимлар университетнинг 2-бўлими фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 119-сонли қарори билан тартибга солинишини билдириб, ректорнинг штатларни қисқартириш ваколати ва қабул қилинган қарорнинг қонунийлигини текширишни сўрамоқда.

Ходимлар янги тайинланган олий таълим вазиридан вазиятни ўрганиш, меҳнат қонунчилигига риоя этилишини текшириш ва зарур ҳолларда университет раҳбариятига нисбатан тегишли чоралар кўришни сўрамоқда.