Уруш оқибатлари Россия чегараларидан ташқарига тарқалмоқда. Марказий Осиё давлатлари жангларда иштирок этмаётган бўлса-да, Россия иқтисодиёти ва инфратузилмасига боғлиқлиги сабабли уруш зарбасини савдо, ёқилғи, логистика ва меҳнат миграцияси орқали ҳис қиляпти.

Reuters маълумотига кўра, 2026 йил июнь ойида Россиядан Марказий Осиё ва Афғонистонга авиация ёқилғиси экспорти май ойига нисбатан 92 фоиздан кўпроқ, бензин етказиб бериш 34 фоизга камайган. Украина дрон ҳужумлари ортидан нефтни қайта ишлаш қувватларини кескин қисқартирди.

Қирғизистонда Россиядаги Wildberries логистикасидаги узилишлар тўқимачилик соҳасига таъсир қилди. Маҳаллий тадбиркорлар маҳсулотлар йўқолгани, буюртмалар бекор қилингани ва айрим тўхтатганини цехлар ишни вақтинча тўхтатганини билдиришди.

Ўзбекистон учун ҳам Россиядаги хавфлар энди фақат иқтисодий масала эмас. 10 август куни Россиянинг Татарстон ҳудудига қилинган Украина дрон ҳужумида ҳалок бўлганлар орасида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси борлиги Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги консулхонаси томонидан тасдиқланди.

Россияда миллионлаб Марказий Осиё фуқаролари меҳнат қилади. Улар юборган пул ўтказмалари айрим давлатлар иқтисодиёти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Масалан, 2022 йилда пул ўтказмалари Тожикистон ЯИМининг тахминан 51 фоизини, Қирғизистонда 31 фоизини, Ўзбекистонда эса 21 фоизини ташкил этди.

Қозоғистон нефть экспорти ва транспорт йўлакларини диверсификация қилишга, Ўзбекистон савдо шерикларини кўпайтиришга, Қирғизистон ва Тожикистон эса меҳнат миграцияси учун янги йўналишлар излашга ҳаракат қиляпти.

Аммо бу жараён тез кечмайди. Россия ҳали ҳам минтақа учун улкан бозор, транспорт маркази, меҳнат миграцияси йўналиши ва энергия манбаи ҳисобланади. Урушнинг ҳар бир куниМарказий Осиё иқтисодий хавфсизлигига тобора қуюқроқ соя соляпти.