Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг ҳудудий бўлимлари ходимлари тизимдаги кадрлар сиёсати, раҳбарлик лавозимларига тайинловлар ва меҳнат муносабатларида жиддий шубҳали ҳолатлар бор.

Инспекция бошлиғи Ж. Каримов томонидан марказий аппарат ва ҳудудий бўлимлардаги айрим раҳбарлик лавозимларига соҳага алоқадор мутахассислиги ҳамда етарли иш тажрибаси бўлмаган шахслар тайинланмоқда.

Ушбу тайинловларда таниш-билишчилик ва шахсий манфаатдорлик омиллари мавжуд бўлиши мумкин.

Кадрлар тайинловларининг қонунийлиги, номзодларнинг малака талабларига мувофиқлиги ва танлов тартибларига риоя этилгани текширилиши зарур.

«Раҳбарлар ходимларга хизмат вазифалари ва инспекция ваколатларига кирмайдиган топшириқлар беришади. Гуруҳбозлик авж оляпти…»

Бош прокуратура ва Транспорт прокуратурасидан вазиятни холис текшириш, кадрлар тайинловларининг қонунийлигини ўрганишни ҳамда қонунбузилишлар аниқланган тақдирда масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўришни сўралади.