Янги ташкил этилган Таълим ва илм-фан вазирлигининг бошқарув штат бирликлари сони 5 364 тани ташкил этади.

Маълум қилинишича, вазирлик тизимидаги агентликлар фаолиятини таъминлаш учун ҳам алоҳида штат бирликлари ажратилган. Хусусан, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига 84 та, Инновацион ривожланиш агентлигига 86 та, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига 172 та ҳамда Касбий таълим агентлигига 193 та штат бирлиги белгиланган.

Шунингдек, вазирлик раҳбари Эркинжон Турдимовнинг тўрт нафар ўринбосари бўлади.

Янги вазирлик таълим ва илм-фан соҳаларидаги ишларни мувофиқлаштириш ҳамда тизим фаолиятини самарали ташкил этишга масъул бўлади.