Инсоният шиддат билан аҳмоқлашиб бормоқда. Янги тадқиқотга кўра, IQ даражаси 130 дан юқори бўлган одамлар улуши 2000 йилдан бери муттасил камаймоқда. Интеллект даражасининг энг юқори чўққиси 1990-йилларнинг иккинчи ярмига тўғри келган.

Ҳозир энг ақлли одамлар Шарқий Осиё ва Европада яшайди — бу ҳудудларда ўртача IQ 95–100 атрофида. Энг паст кўрсаткич Африкада қайд этилади — у ерда ўртача IQ 75–85 оралиғида.

Айрим онлайн IQ рейтингларида Ўзбекистоннинг ўртача кўрсаткичи 96–97 атрофида баҳоланади. Бироқ бундай рейтинглар методологияси баҳсли. OECDнинг анча репрезентатив PISA-2022 тадқиқотида эса Ўзбекистон ўқувчилари математика, ўқиш ва табиий фанларда OECD ўртачасидан анча паст натижа кўрсатган.

International IQ Test каби онлайн рейтингларда Ўзбекистоннинг ўртача IQ кўрсаткичи тахминан 96–97 атрофида кўрсатилади. Аммо бу бутун Ўзбекистон аҳолисининг илмий жиҳатдан тасдиқланган “ўртача IQ”си дегани эмас. Бундай тестларда одамлар ихтиёрий равишда қатнашади, интернетдан фойдаланиш имконияти, ёш, маълумот даражаси ва иштирокчиларнинг ўзини ўзи танлаши натижага кучли таъсир қилиши мумкин.

Шунинг учун мамлакатларни “ақлли” ва “ақлсиз” деб қатъий рейтинглаш илмий жиҳатдан баҳсли. Миллий IQ ҳисоб-китобларини қўллаб-қувватлайдиган тадқиқотлар ҳам, уларнинг методологиясини жиддий танқид қиладиган ишлар ҳам мавжуд.