СУРХОНДАРЁДАГИ НАРКОЛОГИЯ ШИФОХОНАСИДА БЕМОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ БУЗИЛМОҚДА
Сариосиёдаги мажбурий даволаш наркология шифохонасида беморларга қўпол муомала, моддий имкониятга қараб ажратиш, озиқ-овқат ва дори таъминотида камчиликлар, шунингдек, коррупция аломатлари ҳақида шикоятлар келиб тушди.
Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шарғун шаҳрида жойлашган мажбурий даволаш наркология шифохонаси фаолияти юзасидан Элтузарга шикоят келиб тушди.
Мурожаат муаллифларининг таъкидлашича, муассасада беморларга қўпол муомала қилиш, уларни моддий аҳволига қараб ажратиш, озиқ-овқат ва дори-дармон таъминотидаги камчиликлар ҳамда эҳтимолий коррупция ҳолатлари кузатилмоқда.
Хусусан, 1-бўлим бошлиғи Феруза Гулмирзаева беморларни ҳақорат қилиши ва уларга руҳий босим ўтказиши таъкидланмоқда. Шунингдек, айрим беморлар моддий имкониятлари туфайли шубҳали тиббий ҳужжатлар асосида муддатидан олдин чиқарилади.
«Беморларга ажратилган озиқ-овқат маҳсулотлари амалда тўлиқ берилмайди, таомлар сифати паст, қайта-қайта ишлатилган эски ёғ жиғилдон қайнайди. Дори-дармон таъминоти ва реабилитация ишлари талаб даражасида эмас.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан муассасанинг сўнгги уч йиллик молиявий-хўжалик фаолияти, давлат харидлари, беморларни даволаш ва шифохонадан чиқариш амалиётини комплекс текширишни сўраймиз.. Масъул идоралар ва муассаса раҳбариятининг муносабатини кутамиз. Умид қиламизки, масалага инсон ҳуқуқлари муҳофазакорлари ҳам бефарқ қолмайди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг