Элтузарга Навоий вилоятидан фуқаронинг мурожаати келиб тушди. Унинг билдиришича, Президент порталига йўллаган шикоятидан сўнг Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан расмий жавоб берилди.

Жавоб хатида фуқарога нисбатан расмийлаштирилган MB 26850270188-сонли маъмурий баённома МЖтКнинг 271-моддаси 1-қисмига асосан бекор қилингани маълум қилинган.

Бироқ бекор қилинган жарима Road электрон тизимида ҳануз қарздорлик сифатида кўриниб турибди.

Жарима расман бекор қилинган бўлса, нега унинг электрон тизимдаги ижроси таъминланмаган? Фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқини тиклаш учун яна неча марта мурожаат қилиши керак? Яна қанча сарсон бўлиши керак?

Навоий вилояти ЙҲХБдан ушбу ҳолат юзасидан расмий изоҳ беришни, тизимдаги маълумотларни тўғрилаш ва асоссиз қарздорликни бартараф этиш чораларини кўришни сўраймиз.