СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ “ТОЗА ҲУДУД”ДА ТЕХНИКАЛАР ТАЛОН-ТОРОЖ БЎЛМОҚДА
Сирдарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУКда 120 дан ортиқ техниканинг ярмига яқини ишдан чиққан, 12 та техника талон-торож қилингани айтилмоқда. Ҳодимлар миллиардлаб сўмлик таъмир харажатлари ва шубҳали кадр тайинловлари бўйича мустақил текширув сўрамоқда.
Сирдарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУКда молиявий ҳолат қониқарсиз – техникалар носоз, талон-торож ҳолатлари юз бермоқда. Бу ҳақида Элтузарга ташкилотнинг ишчи-ходимлари хабар бермоқда.
Корхонада 400 нафардан ортиқ ходим, 120 дан зиёд махсус техника мавжуд. Бироқ 60 дан ортиқ техника носоз ҳолатда турибди, 12 та техника эса талон-торож қилингани ҳақида маълумотлар бор. Ҳар йили таъмирлаш ишларига миллиардлаб сўм сарфланса-да, вазият яхшиланмаяпти.
Жамоа бош муҳандис Сарвар Ахмедовнинг корхона раҳбарлигига тайинланишидан ҳавотирда. Унинг касбий малакаси, техникалар ҳолати учун масъулияти ва эҳтиёт қисмлар хариди билан боғлиқ фаолияти жиддий текширилиши керак.
Шунингдек, ходимлар Чиқиндиларни бошқариш бошқармаси бошлиғи Олим Бегиевнинг ушбу тайинловга таъсири ва корхонадаги бошқарув қарорлари ҳам холис ўрганилишини сўрммоқда.
«Ҳурматли вилоят ҳокими Дониёр Бахтиёрович Қодиров!
Сиздан корхонадаги молиявий ҳолат, техникаларнинг тақдири, эҳтиёт қисмларга сарфланган маблағлар ва кадрлар тайинлови юзасидан мустақил текширув ўтказилишини таъминлашингизни сўраймиз.
Биз йиллар давомида шу корхонада ҳалол меҳнат қилиб, оиламизни боқиб келмоқдамиз. Корхонамиз тақдирига бефарқ қараб туролмаймиз!» – дейди мурожаатчилар.
Наҳотки моддий техник базани текшириш, ҳисобдорлик учун онлайн платформа йўқ?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг