Ассалому алайкум!

Сурхондарё вилояти Саросиё туманидаги 19-сонли умумтаълим мактабида мудҳиш воқеа юз бергани ҳақида хабар бермоқчимиз.

17 октябрь куни мактабнинг 7-синфида таҳсил олувчи қиз ўқувчи синфдошининг пулини ўғирлашда айбланган. Мактаб раҳбарияти томонидан ўқувчининг шаъни ва қадр-қимматига бошқа ўқувчилар олдида тегилган.

Шундан сўнг қиз уйига қайтиб, ўз жонига қасд қилган.»

Ҳозирча ушбу ҳолатнинг барча тафсилотлари, мактаб масъулларининг хатти-ҳаракатлари ва фожиа сабаблари расман тасдиқланмади. Ушбу фожиа Саросиё туманидаги таълим тизими фаолияти, мактабларда болалар ҳуқуқлари ва руҳий хавфсизлиги қандай таъминланаётгани юзасидан жиддий саволларни келтириб чиқармоқда.

Туман таълим тизимига бош бухгалтер раҳбар вазифасини бажарувчи сифатида бошчилик қилаётганига ҳам расмий изоҳ берилиши лозим.

Масъуллардан ушбу фожиа юзасидан холис, шаффоф ва қонуний текширув ўтказилишини, жамоатчиликка расмий ахборот берилишини кутамиз.