Сўз эркинлиги ҳақида гапирсам. Ҳамма хар хил мавзуда, ҳар хил савияда гапирадиган шовқин суронли жамият кимгадир ëқмаслиги мумкин.

Нилупар дутор демасин, Юлдуз сиëсатга аралашмасин, Алишер Қодир индамасин, Шерзод ўрисларга сакрамасин, кинодаги Отабек Зайнабни “жалаб” деб сўкиб, Кумуш билан взасос ўпишмасин, сериалда ўйнаш запал бўлмасин, ўзбек жалаплари ҳақида ëзманг, чунки…., дейишади….

Михаил Зошченконинг “қашшоқлик” ҳикоясини ўқиганмисиз? Бир гала одам яшайдиган коммунал квратирага электр ўтказишади.

Уй хоналарини электр лампочка ëритади. Аммо шағам ëруғида романтик гўзал кўринган уй электр ëруғида даҳшат бир вайрона каби кўринади.

Девор ëриқларида нонхўрак тараканлар пойга қилишар.
Шифтни қурум босган. Тепадан сизган нам эса моғор қатламини ҳосил қилган. Стол стуллар яғири чиқиб кетган, пол тахталари чириб кеткан.

Шағам ëруғида авлиë ота каби меҳрибон кўринган одамлар электр ëриғида бадбашара ва жаҳлдор шаклда намоëн бўлди.

Уй эмас, жаҳаннам эди бу.  Ҳамма айб лампочкада.
У ҳамма ëмон нарсани бизга кўрсатди, дея, электр чироқ айбдор қилинади.

Одамлар шундан кейин электр кабелларини кесиб ташлашади.
Уй яна зулматга чўмади.

Аммо энди бу қоронғуликда уйнинг камчикликлари кўринмасди.
Мазза, дейишди одамлар.

Нима деб ўйлайсиз? Сўз эркинлиги керакми?