4 ОЙДА 24 МИНГДАН ОРТИҚ ХОРИЖЛИК ЎЗБЕКИСТОНГА ДАВОЛАНИШ УЧУН КЕЛДИ
2026 йилнинг дастлабки тўрт ойида 24 мингдан ортиқ хорижлик Ўзбекистонга даволаниш учун келди. Асосий беморлар Тожикистон ва Қирғизистондан бўлиб, тиббий туризм мамлакат иқтисодиёти ва соғлиқни сақлаш тизими учун муҳим йўналишга айланмоқда.
2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган хорижликлар сони 24 минг нафардан ошган.
Бу кўрсаткич Ўзбекистонда тиббий туризм соҳаси сўнгги йилларда ривожланаётганини, мамлакат қўшни давлатлар учун нафақат сайёҳлик, балки сифатли ва нисбатан арзон тиббий хизматлар марказига айланаётганини кўрсатади.
Мавжуд маьлумотлар таҳлилига кўра, энг кўп беморлар қўшни Тожикистондан келган. Уларнинг сони 14 034 нафарни ташкил этган. Бу умумий кўрсаткичнинг ярмидан ҳам кўп қисмини кўп ташкил қилади.
Иккинчи ўринда Қирғиз Республикаси турибди – 5 891 нафар фуқаро Ўзбекистонда даволанишни афзал кўрган.
Шунингдек Қозоғистондан — 2 807 нафар, Афғонистондан — 896 нафар, Россиядан — 473 нафар, Бошқа давлатлардан — 75 нафар фуқаро келган келган.
Мутахассислар фикрича, қўшни давлатлар фуқароларининг Ўзбекистон тиббиётига қизиқишига бир неча омиллар сабаб бўлмоқда. Жумладан, тиббий хизматлар нархининг нисбатан арзонлиги, малакали шифокорлар, замонавий клиникалар ва географик яқинлик асосий устунликни ташкил этмоқда.
Тиббий туризм нафақат соғлиқни сақлаш тизими, балки мамлакат иқтисодиёти учун ҳам муҳим йўналиш ҳисобланади. Чет эллик беморлар даволаниш билан бирга меҳмонхона, транспорт, озиқ-овқат ва бошқа хизматлардан ҳам фойдаланади. Бу эса хизмат кўрсатиш соҳасида қўшимча даромад ва янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.
Сўнгги йилларда хусусий клиникалар сонининг кўпайиши, тиббиёт муассасаларининг модернизация қилиниши ҳам Ўзбекистоннинг минтақадаги рақобатбардошлигини оширмоқда.
Экспертлар фикрича, агар тиббий хизматлар сифати ва халқаро стандартларга мос инфратузилма янада ривожлантирилса, келгусида Ўзбекистонга даволаниш учун келувчилар сони бир неча бараварга ошиши мумкин.
Айниқса, стоматология, кардиология, пластик хирургия, репродуктив тиббиёт ва диагностика хизматларига талаб юқори экани таъкидланмоқда.
Ўзбекистон Марказий Осиёда тиббий туризмнинг муҳим марказларидан бири сифатида ўз позициясини мустаҳкамлаб бормоқда. Бироқ юз минглаб Ўзбекистон фуқаролари ҳам чет элга даволанишга кетмоқда. Бу мавзу ортида ҳам ҳам аслида катта муаммолар бор. Кейинги мақолаларда ана шу мавзуга тўхталамиз.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг