ОАКда диссертация эълонлари чиқиши борасида ноҳақлик кузатиляпти. Ҳужжатини ҳимоя учун кетма-кет юклаган тадқиқотчиларнинг бирида эълон чиқяпти, бошқаси ойлаб кутиб қоляпти. Иддаоларга кўра, эълон чиқариш учун белгиланган ставка (500 дан-2,500 долларгача) пораси ҳануз бор ва ҳар доимгидек амалда.

Низом бўйича, антиплагиат жавоби келгач, экспертлар хулосалари берилгач,  эълон 10 кун мобайнида чиқиши керак. Лекин ОАК ўз низомига ўзи тупириб, коррупцион схемада воситачига айланиб қолган.

Масалан, педагогика соҳасидаги тадвиқотчилар тенг рақобат муҳити таъминланмаётгани, айрим номзодларга нисбатан имтиёзли муносабат мавжудлигини таъкидлашмоқда.

«Магистратурани битирганига энди бир йил бўлган диссертантларнинг PhD эълонлари чиқяпти. Ҳимояга муаммосиз чиқиш учун кимнингдир жияни, яқини бўлиш керак» дейди тадқиқотчилар.

Афтидан, фанлар академиясининг раиси ҳам популизмга ружу қўйган. Собиқ ОАК раёсатини кўп ва хўп танқид қилиб «очко» ишлаган ФА раҳбарияти ҳимоя эълонларининг мувозагатини тутолмаяпти. Аянчли парадокс.

Янги раҳбариятга тавсия: аниқ ва ижтимоий-гуманитар фанлар ўртасида мувозанат сақланиши лозим. Илмий жабҳада барча йўналишлар учун тенг имкониятлар яратилиши шарт. Педагогика алоҳида соҳа сифатида керак бўлмаса, уни турли фанлар таркибига алоҳида шифр сифатида сингдиринг. Таълим ва илм-фан соҳасида шаффофлик, очиқ танловлар ҳамда илмий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш масалалари яна бир бор кун тартибига чиқмоқда экан, ОАКда тизим эмас, шунчаки, чўнтаклар ўзгарди дея тахмин қилиш асосли.