Навоий давлат университети ходимлари раҳбарият фаолиятидан норози. Ректор бирор мактабда директор бўлмаганми ишқилиб? Чунки университет ремонт ишларига ўқитувчиларни жалб қиляпти.

Университетнинг 1-сонли талабалар турар жойини таъмирлаш ишларига ходимлар мажбурий юборилиб, таъмирлаш харажатлари уларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қопланиши талаб қилиняпти.

Ректор Калоновнинг иш ҳақи ва устамалари, дарс соатлари учун тўловлар, кадрларни ишга қабул қилиш жараёнида манфаатлар тўқнашуви ҳамда айрим ўқитувчиларнинг мутахассислигига мос келмайдиган фанлардан дарс бериши юзасидан текширув ўтказилиши керак аслида.

«Ҳозир раҳбариятга танқидий фикр билдирган ходимларга босим ўтказилиб, ишдан бўшатиш билан таҳдид қилинади ва йиғилишларда диний тарғиботдан ходимларни раҳбарга бўйсунишга ундаш мақсадида фойдаланилади…»

Университет маъмурияти Ректорни вазирнинг университетдаги сояси деб ишонадими шунда?

Янги вазирликдан бу ва бошқа университетлардаги ишдан бўшаш ҳолатларини тафтиш қилиш сўралади. Ҳар бир қинғир ҳисоб-китоб ва ишдан бўшаш ҳолатига ректорлар шахсан масъул бўлиши шарт.