(Асл қўлёзмалар ва манбалар асосида)

Таниқли муаллиф Асмо Фуоднинг мақоласи.
Ўқинг, мушоҳада қилинг ва ҳайратланинг.



Коперник ва Ибн аш-Шотир

1974 йилда машҳур астроном Николай Коперник уйидан мусулмон олими Ибн аш-Шотир ад-Димашқийнинг қўлёзмалари топилди.

Коперникка Қуёш марказий ўрин тутадиган гелиоцентрик тизим кашфиёти нисбат берилади. Аммо Ибн аш-Шотир бу назарияни ундан қарийб 200 йил аввал:

“Ниҳоят ас-суал фи тасҳиҳ ал-усул”

асарида баён қилган эди.

Британиялик математика ва астрономия тарихчиси Дэвид Кинг Коперник ўзининг асосий ғояларини Ибн аш-Шотирдан олганини айтган.

Кейинроқ Чикаго университети профессори Ноэль Свердлоу Коперникнинг Меркурий сайёраси модели Ибн аш-Шотирники билан ҳатто хатоларигача бир хил эканини аниқлади.

Бу эса Коперник ҳисоб-китобларни тўғридан-тўғри кўчирганини кўрсатади.

Мусулмон олимларига тегишли бўлган, кейинчалик европаликларга нисбат берилган айрим кашфиётлар:

1. Трахея интубацияси

Расман бу кашфиёт инглиз шифокори Уильям Макьюэнга (1880) нисбат берилади.

Аммо Ибн Сино “Тиб қонунлари” асарида:

“Баъзан нафас олишни енгиллаштириш учун томоққа олтин, кумуш ёки бошқа моддадан қилинган найча киритилади”

деб ёзган.

2. Беннет синиши

Қўл бош бармоғи асосидаги синиш Эдуард Беннет номи билан машҳур.

Аммо Ибн Сино бу синиш ва уни даволаш усулларини ундан асрлар олдин ёзиб қолдирган.

3. Чакка артерити

Бу касаллик Жонатан Хатчинсонга нисбат берилади.

Аммо Али ибн Исо ал-Каҳҳол XI асрдаёқ кўз томирлари касалликларини:

“Каҳҳоллар дафтари”

асарида тасвирлаб берган.

4. Математик мос келиш масаласи

Бу ечим Жон Вильсонга (1847) тегишли дейилади.

Аммо Ибн ал-Ҳайсам уни Қоҳирада анча аввал ечган.

5. Паскаль учбурчаги

“Паскаль учбурчаги” деб танилган шакл Паскальдан асрлар аввал ал-Кархий ишларида мавжуд бўлган.

6. Перикард яллиғланиши

Антонио Бонфини кашфиётчи деб ҳисобланади.

Аммо Ибн Зуҳр бу касалликни аввалроқ тасвирлаб, уни плевритдан фарқлаган.

7. Аз-Заҳравий ва жарроҳлик

Аз-Заҳравий:
• умуртқа силини тасвирлаган;
• бугун “Тренделенбург ҳолати” деб аталадиган усулни қўллаган;
• кейинчалик “Кохер усули” деб номланган елка чиқишини жойига солиш усулидан фойдаланган;
• Европа жарроҳларидан 800 йил олдин қалқонсимон без операцияларини амалга оширган;
• таблетка шаклидаги дорилар тайёрлаш қурилмасини яратган.

8. Инсон анатомияси

Андреас Везалий “анатомия отаси” деб аталади.

Аммо Мансур ибн Илёс ундан 150 йил аввал деярли ўхшаш анатомик атлас яратган.

9. Гипсли боғлам

Мансур ат-Таҳравий кальций сульфати ва тухум оқидан иборат аралашмани синиқларни қотириш учун ишлатган.

10. Ҳаракат ва тортишиш қонунлари

Фахриддин ар-Розий Ньютоннинг иккинчи қонунига жуда яқин фикрларни баён қилган.

Собит ибн Қурра ва ар-Розий эса жисмларнинг ерга тушишини Ернинг тортиш кучи билан изоҳлаган.

11. Камалак ва нур спектри

Камолиддин ал-Форисий Ньютондан анча аввал камалакни нурнинг синиши ва қайтиши билан тушунтирган.

У Ньютоннинг ранглар диски принципини ҳам баён қилган.

12. Жарроҳлик асбобларини стериллаш

Жозеф Листер антисептика асосчиси деб ҳисобланади.

Аммо ар-Розий асрлар аввал спирт ёрдамида асбоблар ва жароҳатларни дезинфекция қилган.

13. Нур тарқалиш қонуни


Ибн ал-Ҳайсам нур энг қисқа ва тез йўлни танлашини ёзган. Кейин бу “Ферма принципи” номи билан танилди.

14. Буғ двигатели

Тақийиддин европалик муҳандислардан 300 йил аввал буғ двигатели принципини тасвирлаб берган.

15. Маятник

Ибн Юнус маятник ва унинг соатларда қўлланилишини Галилейдан олдин ёзган.

16. Яйловшунослик

Абу Ҳанифа ад-Динаварий озуқа ўсимликлари, чорва касалликлари ва яйлов ташкил этишни америкалик олимлардан минг йил аввал ўрганган.

17. Тупроқшунослик

Мусулмон олимлари тупроқ турлари ва уларнинг хусусиятларини Европа фанидан асрлар олдин тадқиқ қилган.

Адам Смит ва Ғаззолий

Адам Смит “замонавий иқтисод отаси” деб аталади.

У меҳнат тақсимотини тушунтириш учун жун плаш ва игна мисолини келтирган.

Аммо худди шу мисолни Ғаззолий ундан 600 йил аввал “Иҳё улум ад-дин” асарида келтирган.

Ғаззолий ҳатто бир бўлак нон ёки бир дона игна ишлаб чиқарилишида қанча инсон ва ҳунар иштирок этишини батафсил тушунтирган.

Бугун тадқиқотчилар муаллиф исмлари ўзгартирилган 30 мингга яқин қўлёзмани аниқлаган. Мазмун, китоб тузилиши, илмий ғоялар ва ҳатто асар номлари мусулмон олимларига тегишли бўлиб қолмоқда.

Бу асарлар асрлар давомида мусулмон халқлари орасида сақланган, аммо ислом дунёсидан ташқарида кам танилгани сабабли айрим европалик олимлар уларни ўзлаштиришга муваффақ бўлган.

Аммо Ибн Сино каби буюк олимларнинг меросини тўлиқ ўзлаштиришнинг имкони бўлмаган. Чунки уларнинг номи ислом дунёсидан ташқарида ҳам машҳур эди.

Тўлиқ ўғирланмаган, аммо мусулмон олимларидан олинган ғоялар, назариялар ва илмий бўлимлар сони тадқиқотчилар фикрича юз мингдан ортиқ.

Бу жараён ҳозир ҳам давом этмоқда.

Энг қизиғи, бугун айнан немис ва британиялик олимлар қадимий қўлёзмаларни сунъий интеллект, рақамли таҳлил ва замонавий технологиялар орқали солиштириш билан фаол шуғулланмоқда.