ЖАМИЯТДА ГЕНДЕР БАҲСЛАРИ НЕГА КЕСКИНЛАШМОҚДА?
Оммавий ижтимоий тармоқ баҳслари, иқтисодий ўзгаришлар ва авлодлар ўртасидаги тафовутлар жамиятда гендер роллари ҳақидаги баҳсларни кескинлаштирмоқда. Муаллиф анъанавий ва шерикликка асосланган моделлар тўқнашуви сабабларини таҳлил қилади.
Бошидан айтиб қўяйлик, Элтузар гендер термини билан эркак ва аёлларнинг биологик жинсини номлайди. Гомофоб ваҳимачилар мавзуни етти километр наридан айланиб ўтишсин. Сўнгги йилларда ижтимоий тармоқларда деярли ҳар куни бир хил мавзулар муҳокама қилинаётганига гувоҳ бўласиз: «Эркак қандай бўлиши керак?», «Аёлнинг асосий вазифаси нима?», «Оилани ким таъминлаши лозим?», «Келин кимга ҳизмат қилиши керак?». Илгари асосан оила даврасида ёки маҳаллада муҳокама қилинган бу мавзулар бугун миллионлаб инсонлар иштирок этаётган катта баҳсга айланди.
Хўш, нега айнан ҳозир бу масала шунчалик долзарб бўлиб қолди?
Энг аввало, жамиятнинг ўзи ўзгармоқда. Илгари эркак асосий боқувчи, аёл эса уй-рўзғор ва фарзанд тарбияси учун масъул деб қаралар эди. Бугун иқтисодий шароит бутунлай бошқача. Турмуш харажатлари ошиб бораётган бир пайтда кўпчилик оилаларда икки томоннинг ҳам ишлаши заруратга айланди. Аммо меҳнат бозори ўзгаргани билан, уй ичидаги вазифалар ҳамма жойда ҳам бир хил суръатда ўзгаргани йўқ. Шу боис оилаларда янги келишмовчиликлар пайдо бўлмоқда. Тан олиш керак, қонунан тенг ҳуқуқларга эришган аёллар арзимас 100-130 йил ичида эркакларга етиб, улардан ўзиб ҳам кетишди.
Илгари инсон фақат ўз атрофидаги одамларнинг фикрини эшитар эди. Бугун бир видеонинг ўзи миллионлаб инсонларга етиб боради. Энг кескин, баҳсли ва ҳиссий чиқишлар алгоритмлар томонидан янада кўпроқ тарқатилади. Шунинг учун ҳам баъзан бутун жамият икки қарама-қарши лагерьга бўлингандай таассурот уйғонади. Аслида аксарият инсонлар ўртача ва мувозанатли қарашларга эга. Лекин лайк ва просмотр илинжида радикал феминист ёки ўтакетган эркакпараст контентлар таёрлашади. Айрим блогерлар ва контент яратувчилар айнан гендер мавзусидан даромад олади. Улар муросали фикр эмас, балки кескин позицияни танлайди. Чунки баҳс қанчалик кучли бўлса, кўришлар, лайклар ва реклама даромадлари шунчалик кўпаяди. Натижада жамиятдаги табиий фикрлар хилма-хиллиги сунъий равишда зиддият сифатида намоён бўлади.
Яна бир муҳим жиҳат — авлодлар ўртасидаги фарқ. Катта авлод учун оиладаги анъанавий вазифалар барқарорлик рамзи ҳисобланса, ёшлар кўпроқ шериклик муносабатларини афзал кўришмоқда. Улар учун ким қанча пул топиши эмас, масъулиятнинг адолатли тақсимланиши муҳимроқ. Бу табиий равишда қарашлар тўқнашувини келтириб чиқармоқда.
Баҳсларнинг кучайишига иқтисодий мустақиллик ҳам таъсир қилади. Иқтисодий жиҳатдан қарам бўлган инсонлар кўп ҳолларда мавжуд тартибни қабул қилишга мажбур бўлади. Бугун таълим имкониятлари, касблар ва меҳнат бозори кенгайгани сабабли аёллар ҳам, эркаклар ҳам ҳаёти ҳақида мустақил қарор қабул қилиш имкониятига эгалар. Бу ҳолат гендер роллари ҳақидаги эски тасаввурларни қайта кўриб чиқишга олиб келмоқда.
Аслида масаланинг моҳияти «қайси томон ҳақ?» деган саволда эмас. Ҳар бир оиланинг шароити, қадриятлари ва имкониятлари турлича. Бир оила учун анъанавий яшам яхши бўлиши мумкин, бошқаси учун масъулиятларни тенг тақсимлаш самаралироқ бўлади. Муҳими, қарор ташқи босим ёки
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг