ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИДА ҚОНУНСИЗЛИК АНАРХИЯСИ
ЎзДЖТУда номутахассис ўқитувчиларга фанлар тақсимоти, устозларни огоҳлантиришсиз “шахмат доналаридай” ротация қилиш ва аккредитация баҳонаси ортидаги эҳтимолий коррупция саволлари жамоада кескин норозилик келтириб чиқармоқда.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети раҳбариятининг ҳоббиси – янги ўқув йилини жамоанинг кайфиятини бузиб бошлаш.
Бу жасур ўқитувчи ҳам кетар жафосига ичидаги дардини тўкиб солди. Хўш, масала ўзи нима?
Университетда номутахассис ўқитувчилар ўз дипломига мувофиқ бўлмаган фанлардан дарс беради. Лекин улар 5-10 тажрибага эга, дипломли мутахассисдан кам жойи йўқ. Нега фан тақсимотлари бундай бўлгани коррупция ҳақида суҳбатга сабаб бўлади.
Университет шунча йил тажрибага эга бўлган ўқитувчиларни расмий огоҳлантириш хатларисиз шахмат доналаридек ротация қилмоқчи. Мажлис шу масалага бағишланган.
«Бу қарор ҳақида бизни атайин жуда кеч огоҳлантиришди. Ҳозир ҳатто мактабларда ҳам дарс тақсимлаб бўлинган. Бизга таълим сифатини ошириш учун шундай чора кўрилаётгани маълум қилинди. Лекин шу сифат назорати бўлими раҳбариятга тақсимланган дарс сифатини текширишни ўйламайди…»
Университет раҳбарияти бутун бошли жамоага аккредитацияни баҳона қилди. Аммо, қўйинг. Аккредитация жараёни муйян маблағга тезда ҳал бўлиши маълум. Шундай экан важлар – қуруқ сафсата.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг