Боғчаларда болаларга берилаётган ёлғон ёвғоннинг ҳолини кўринг. Менюда «қиймали котлет» кўрсатилган. Ота-оналар фарзанди боғчада сифатли ва белгиланган меъёрда овқатланаётганидан умидвор.

Амалдаги санитария талабларида мактабгача таълим ташкилотларида таомларни тайёрлаш технологияси, сифати, таркиби ва миқдори назорат қилиниши белгиланган. Қиймадан тайёрланадиган котлет учун ҳам алоҳида тайёрлаш талаби мавжуд, албатта.

Болалар саломатлиги халқ келажагидир. Сенат раисидан тортиб, халқ таълими соҳасигача катта раҳбарлар – аёллар. Она, буви сифатида наҳот шу катталарнинг болага юраги ачишмаса? Болалар тилида буни «копток шўрва» дейилади. Шу фонограмма «копток шўрвани» мулозимлар ўз боласию-неварасига раво кўришадими?

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбари Ш. Долимовдан боғчадаги овқатларнинг маза-матрасини тегишли мутахассислар иштирокида ўрганиб, жамоатчиликка аниқ маълумот бериш сўраймиз.