“Инсон” ижтимоий хизматлар марказида фаолият юритаётган ногиронлиги бўлган ходимлар раҳбарият томонидан босим ва камситувчи муносабатларга дуч келмоқда.

Элтузарга йўлланган мурожаатда таъкидланишича, марказ раҳбарияти томонидан ногирон ходимларга нисбатан “ёқмаса кетинг”, “лавозимингизни қисқартиришга ташлайман”, “сизларни мажбурлаб ишлатаётганимиз йўқ” каби писандп гаплар мунтазам равишда айтилмоқда.

Бу ҳолат ногирон ходимлар эшитиб ўрганиб қолган кундалик муносабатга айланган аллақачон. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга масъул тизимда содир бўлаётгани билан эътиборни тортади. Чунки мамлакат бўйлаб ногиронлиги бўлган фуқароларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳаётга жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилаётган бир вақтда, айни шу соҳадаги муассасада ногирон ходимларнинг ўзлари ўзини ҳимоясиз ҳис қилаётганини билдирмоқда.

Байрам муносабати билан ажратиладиган рағбатлантириш пуллари тақсимотида ҳам ногирон ходимлар бошқалардан кам маблағ олмоқда. Ходимларнинг таъкидлашича, бошқа ходимларга 1 миллион сўмдан рағбат пули берилган ҳолларда ногирон ходимларга 500 минг сўмдан ажратилган ҳолатлар кузатиляпти.

Бу ҳолат меҳнат муносабатларидаги тенглик тамойилига умуман мос келмайди. Унинг фикрича, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш аввало шу соҳа учун масъул ташкилотларнинг ўзидан бошланиши лозим. Ўз ногирон ходимини ҳимоя қила олмаган, тенгликни таъминламаган тизим бутун мамлакатдаги ногиронларни қандай ҳимоя қилади?