Агар Жеффри Эпштейн мусулмон бўлганида, жаҳон матбуотига кўра, биринчи гумондор Эпштейннинг ўзи эмас, балки унинг дини бўлар эди.

Бир неча дақиқа ичида экранларда шундай сарлавҳалар пайдо бўларди:
“Бу ислом учун нимани англатади?” Ортидан изоҳ: “1,9 миллиард инсоннинг қисқача тарихи”.

Мутахассислар панели рекордтезликда йиғиларди. Истеъфодаги генерал, терроризм бўйича маслаҳатчи, Facebook’даги кимнингдир амакиси ва докторРаҳмон исмли кекса олим Қуръонда хусусий ороллар ҳақида нима дейилганини муҳокама қиларди.

“Эпштейнда исломий радикал ғоялар қандай пайдо бўлганди?” – дея жиддий саволни ўртага ташларди FoxNews бошловчиси.

Экран остида эса “МАСЖИДДАН ОРОЛГАЧА?” деган cубтитр югириб турарди.

Ғарбдавлатлари парламенти ва конгрессларида қонун чиқарувчилар “маданий омиллар”дан чуқур ташвиш билдиришарди. Бу омиллар, эҳтимол, хусусий самолётларрўйхати ва ҳеджфондларни ҳам ўз ичига оларди.

“Шубҳали оролларгамусулмонларнинг боришини бартараф этиш тўғрисидаги қонун” номли янги лойиҳага мувофиқ умрида ҳумус еган ҳар бир шахс текширувдан ўтказиларди.

ФранциянингЛеМонд нашри “Мусулмон молиячилари интеграция масаласини кўтармоқда” деган сарлаҳа остида Эпштейннинг диний қарашлари ҳақида таҳлилиймақола чиқарарди.

ДокторРаҳмон миллиардерлар, ҳуқуқшунослар ва машҳур шахслар содир этган жиноятлар одатда жума хутбасидан бошланмаганини тушунтиришга уринарди.

Уни хушмуомалалик билан тинглаб, кейин қуйидаги янгисегментга ўтишарди:
Ороллардаминорали биноларни ағдариш керакми ёки йўқ?

Ижтимоийтармоқлар ҳам ўз ҳиссасини қўшарди. Тренд бўлган хештег “мўътадил мусулмонлар” нега эгаси мусулмон бўлган меҳмонхоналар2002 йилдан бери текширилмаганини муҳокама қиларди.

Кимдир салланитақиқлашни таклиф қиларди, кимдир ҳижоб ўраган аёлларрўйхатини тузиб чиқишни талаб қиларди.

Ўзбекистондаичкиишларходимлари соқолни қиртишлаб олиш бўйича рейдлар бошларди. Эпштейни билан мулоқотқилганлар сўроқ саволсиз Жаслиққа юбориларди.

Шу тариқа, бир инсоннингжинояти бутун бир динниқоралаш кампаниясига айланарди.