Apple компанияси янги букиладиган iPhone Duo смартфонининг АҚШдаги нархини эълон қилди. Қурилманинг 256 ГБ хотирага эга базавий версияси 1999 доллардан бошланади.

2 ТБ хотирага эга энг юқори версия нархи эса 3199 доллар этиб белгиланган. Бу нарх iPhone Duo’ни Apple тарихидаги энг қиммат смартфонга айлантирди.

Бунга қадар ушбу рекорд 2 ТБ хотирали iPhone 17 Pro Maxга тегишли эди. Ушбу моделнинг АҚШдаги нархи 1999 долларни ташкил қилган.

Шундай қилиб, iPhone Duo’нинг максимал хотирали версияси аввалги рекордчи iPhone 17 Pro Max’дан 1200 доллар қиммат бўлади.