АНГОР ТУМАНИДА НОГИРОНЛИК НАФАҚАСИ НЕГА ФУҚАРОЛАРНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ ПЛАСТИК КАРТАГА ЎТКАЗИЛДИ
Ангор туманида ногиронлик нафақалари фуқароларнинг розилигисиз нақд тўловдан пластик карталарга ўтказилгани сабабли кўплаб нафақадорлар октябрь ойи пулини ололмаяпти. Масъуллардан бу ҳолат юзасидан чора ва расмий изоҳ сўралмоқда.
Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан ногиронлик нафақалари фуқароларнинг розилиги сўралмасдан пластик карталарга ўтказилди.
Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, тўлов шакли улар билан келишилмагани сабабли айрим фуқаролар октябрь ойи учун ногиронлик нафақасини ҳанузгача ололмаган.
Фуқароларнинг танлаш ҳуқуқи қаерда қолди? Нега нафақа олувчиларнинг хоҳиш-истаги инобатга олинмаяпти?
Марказ бош раҳбариятидан ушбу ҳолатни назоратга олиш, Ангор туманидаги масъул ташкилотлар фаолиятини ўрганиш ҳамда октябрь ойи нафақасини ололмаётган фуқаролар муаммосига амалий ечим топиш сўралади.
Ногиронлиги бўлган инсонлар ўзларига тегишли нафақани олиш учун сарсон бўлмаслиги керак. Буни билиш учун эса масъулларда фаросат бўлиши керак. Мутасаддилардан ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат кутамиз.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг