Янгийўл шаҳридаги соғлиқни сақлаш тизимида давлат мулкидан фойдаланиш билан боғлиқ жиддий қонунбузарлик содир бўлаётгани ҳақида Элтузарга мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда таъкидланишича, Янгийўл шаҳар соғлиқни сақлаш бўлимида хўжалик мудири лавозимида ишловчи Аброр Гаппаров дам олиш кунлари ва хизмат мавқеидан фойдаланиб, шифохонада электр энергияси ўчган ҳолатларда беморлар учун зарур бўлган генераторларга мўлжалланган захира дизель ёқилғисини яширинча олиб чиқиб, сотиб юбораётгани иддао қилинмоқда. Қоровулларнинг унга бўйсуниши сабабли бу ҳолат мунтазам тус олган.

Мурожаатда дизель ёқилғиси мунтазам олиб чиқилаётгани иддао қилинмоқда. Бу — Элтузарга тақдим этилган воқеа жойидан қисқа видео.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва тегишли идоралардан ҳолатни холисона текшириб, қонунбузарлик аниқланган тақдирда айбдорларга нисбатан қонуний чора кўриш сўралади.