ЎЗБЕКИСТОНДА ТУҒИЛИШ ВА НИКОҲЛАР КАМАЙИБ, АЖРИМЛАР СОНИ ОРТМОҚДА
Ўзбекистонда демографик вазият ўзгармоқда: 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида туғилишлар ва никоҳлар сони камайди, ажримлар эса кўпайди. Шунга қарамай, аҳоли 39,5 миллион нафардан ошган.
Ўзбекистонда демографик кўрсаткичлар ўзгармоқда. 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида туғилиш ва никоҳлар сони камайиб, оилавий ажримлар кўпайган.
Статистик маълумотларга кўра, шу йилнинг январь–сентябрь ойларида мамлакатда 638,6 минг нафар чақалоқ дунёга келган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 26 минг нафарга кам.
Шунингдек, ҳисобот даврида 172 мингта никоҳ расмийлаштирилган. Никоҳлар сонида ҳам пасайиш бор.
Айни пайтда оилавий ажримлар сони ўсишда давом этмоқда. Тўққиз ой давомида 36,8 мингта ажрим қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 мингтага кўпдир.
Туғилишлар сони камайганига қарамай, мамлакат аҳолиси ўсишда давом этяпти. 2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 39,5 миллион нафардан ошган. Рақамлар мамлакатда туғилиш динамикаси ва оилавий муносабатларда юз бераётган ўзгаришларга ишора қиляпти.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг