ТОШКЕНТДА ХОРИЖЛИКЛАР КОЛЛ-МАРКАЗИ ФОШ ЭТИЛДИ
Яккасарой туманида лицензиясиз фаолият юритган, 23 нафар хорижлик иштирокидаги яширин колл-марказ фош этилди. Рейд вақтда криптовалюта операциялари, кўп сонли телефон ва ноутбуклар ҳамда паспортлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида фирибгарлик фаолияти билан шуғулланганликда гумон қилинаётган хорижий фуқаролар иштирокидаги яширин колл-марказ аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди. Ҳолат хонадонбай ўрганиш жараёнида фош этилди.
Профилактика инспектори шубҳали хонадонни текширмоқчи бўлганида унга 1000 доллар пора таклиф қилинган. Инспектор таклифни рад этиб, тегишли чоралар кўрган.
Тезкор тадбир давомида хонадонда тегишли ҳужжатларсиз яшаётган 23 нафар хорижий фуқаро аниқланди. У ердан 80 та мобиль телефон, 21 та ноутбук, 6 та Wi-Fi роутер ва 22 та паспорт ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Шунингдек, уч нафар хорижий фуқаро лицензиясиз криптовалюта операцияларини амалга оширгани аниқланди. Уларнинг умумий айланмаси 27 910 USDT, яъни қарийб 329,6 миллион сўмни ташкил этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278⁸-моддаси иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг