Президент фармонига кўра, Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун тадбиркорларга нисбатан алоҳида санкциялар жорий этилади. Энди тадбиркорлар табиатга зиён етказмасдан ишлашларига тўғри келади.

Фармонга кўра, молиявий жарималар миқдори табиатга етказилган зарарга нисбатан ҳисобланади.  Хусусан, дарё ўзанини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш пайтидаги қоидабузарликлар тахминий зарарнинг уч баравари миқдорида жаримага тортилади.

Ўзи эгалигидаги ерлар ёки уларга бириктирилган ерлардаги дарахтларни ҳимоя қилиш ва сақлаш чораларини кўрмаган ташкилотлар учун зарар тахминий зарарнинг беш баравари миқдорида белгиланади.

Бундан ташқари, расмийлар сув ифлосланиши ва сув ҳавзаларига оқова сувларни оқизиш талабларини бузганлик учун алоҳида молиявий жарималар жорий этишни режалаштирмоқдалар.

Бу жарималар нинг қўрқинчли томони шундаки, жарималар энг кам иш ҳақи билан ўлчанмайди. Жарималар табиатга келтирилган миллион-миллиард сўмга нисбат қилиб ҳисобланади.

Бу жарималар атроф-муҳитга таъсир учун компенсация тўловларининг ўн баравари миқдорида бўлади. Қонун расмий эълон қилинганидан уч ой ўтгач кучга кириши режалаштирилган.