Яккабоғ туманида жойлашган нефть базаси яқинидаги ерлар электрон аукционда сотиб юборилди.

Сотилган автотураргоҳнинг янги эгаси ҳудуддаги дарахтларни кесиб тақир чўлга айлантирмоқда.

Масъул ташкилотлар бу ҳолатга кўз юмиб турибди.

Яккабоғ тумани ҳокимлиги, экология бошқармаси, прокуратура ва ички ишлар идоралари вазиятга бефарқ.

Табиатни ҳимоя қилиш қонунлари фақат оддий фуқароларга босим сифатида қўлланадими?

Электрон аукционда ер ютиш дарахтларни бемалол кесиш ҳуқуқини бермайди.

Ҳар бир туп кесилган дарахт учун фуқаро жарима тўласа, юзлаб дарахтлар кесилишига кўз юмган амалдорлар ҳам жавобгарликка тортилиши шарт.