МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРМАЛАРИДАН БИРИДА ИЧКИ НИЗО АВЖ ОЛМОҚДА
Марказий банкнинг Наманган вилояти бош бошқармаси жамоасида кадр сиёсати, ишга қабул қилишда шаффофлик ва раҳбарият муносабати бўйича норозиликлар кучаймоқда. Ички низо ортса, бутун тизим обрўсига путур етиши мумкинлиги айтилмоқда.
Сўнгги вақтларда Марказий банкнинг Наманган вилояти бош бошқармаси жамоасида адолатсизлик, босим ва таниш-билишчилик муҳитни бузаётгани ҳақида шикоятлар ортиб бормоқда.
Ходимлар таъкидлашича, бошқарма раҳбари Сулаймановнинг кадр сиёсати ва ички бошқарув амалиёти жамоада норозилик келтириб чиқармоқда. Хусусан, ишга қабул қилиш жараёни шаффофлиги бўйича эътирозлар мавжуд.
Маълумотларга кўра, ишга қабул жараёнларида асосан “Асакабанк” тизимида ишлаган ва раҳбарга яқин бўлган шахсларга устуворлик берилмоқда.
Жамоанинг ўзида ҳам ички бўлиниш аломатлари кузатиляпти, раҳбар томонидан олиб келинган ходимлар ва эски ходимларга муносабатларда фарқ сезилаётгани ҳақида фикрлар билдирилмоқда.
Эски ходимлар ўз фикрларини очиқ билдиришдан тийиляпти. Иш жараёнида босим ва ишончсизлик кайфиятини кучайган. тегишли ўрганиш ва аниқ чоралар кўрилмаса, бу Марказий банкнинг умумий обрўсига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Раёсатга Наманган вилояти бош бошқармасидаги кадр сиёсати, ишга қабул жараёнлари ва ички муҳит бўйича холис хизмат текшируви ўтказишни тавсия қиламиз.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг