Anthropic компаниясида фаолият юритаётган математик Левент Альпёге сунъий интеллект ёрдамида математика тарихидаги энг мураккаб масалалардан бири — Риман гипотезасининг исботини топганини маълум қилди.

1859 йилда немис математиги Бернхард Риман томонидан илгари сурилган ушбу гипотеза туб сонларнинг натурал сонлар орасида қандай тақсимланишига оид. Олимлар қарийб 167 йилдан бери уни исботлашга ҳаракат қилиб келмоқда.

Риман гипотезаси Математика институти Клэй томонидан белгиланган еттита «Минг йиллик муаммоси»дан бири ҳисобланади. Уни ҳал қилган олимга 1 миллион доллар мукофот ваъда қилинган.

Альпёгенинг таъкидлашича, дастлабки текширувлар тақдим этилган исбот тўғри бўлиши мумкинлигини кўрсатган. Бироқ унинг ҳақиқийлиги ҳали математик ҳамжамият томонидан тўлиқ тасдиқланмади.

Ҳозиргача еттита жумбоқдан фақат биттаси — Пуанкаре гипотезаси расман ечилган. Уни россиялик математик Григорий Перельман исботлаган эди.

Ушбу янгилик сунъий интеллектнинг фундаментал илм-фандаги имкониятлари ҳақидаги баҳсларни янада кучайтирмоқда. Агар исбот тасдиқланса, бу математика тарихидаги улкан ютуқлардан бирига айланиши мумкин.