САМАРҚАНД ХАЛҚАРО ТЕХНОЛОГИЯ УНИВЕРСИТЕТИДА ЎҚИШ НЕГА ТЎХТАБ ҚОЛДИ?
Самарқанд халқаро технология университети талабалари ўқиш нега тўхтаб қолгани, таълимни қачон ва қандай давом эттириши, шунингдек, тўланган контракт пуллари ва кредитлар тақдири бўйича ҳалигача аниқ ёзма жавоб олмаганини айтмоқда.
Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) талабалари Элтузарга мурожаат қилиб, ўқишини давом эттириш масаласи ҳануз ҳал этилмаганини маълум қилди.
Уларнинг билдиришича, 2026 йил 10 ноябрь ҳолатига кўра, талабалар таълимини қачон ва қандай тартибда давом эттириши юзасидан университет раҳбариятидан аниқ ёзма жавоб олмаган.
Университет вакиллари вазият ҳукумат қарорига боғлиқлигини ва тегишли қарор кутилаётганини билдиришди. Бироқ ҳозиргача бу масалага ойдинлик киритилмади.
«Таълимимиз нега кечикаётгани ва талабаларга нега аниқ жавоб берилмаётгани бизга номаълум», — дейилади мурожаатда.
Шунингдек, тўланган контракт маблағлари, ўзлаштирилган академик кредитлар ва кейинги таълим жараёни қандай ташкил этилиши ҳам мавҳум қолаётир.
Университет раҳбарияти ҳамда ваколатли давлат идораларидан расмий тушунтириш кутиб қоламиз.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг