САРИОСИЁ ТУМАНИДА ФАН ОЛИМПИАДАСИ ЎРИНЛАРИ ПУЛГА СОТИЛГАНМИ?
Сариосиё туманида фан олимпиадалари туман босқичида совринли ўринлар пул эвазига “сотилгани”, айрим иштирокчилarga тест жавоблари олдиндан берилгани ҳақида мурожаат келиб тушди. Таҳририят мутасаддилардан ҳолатни холис текширишни сўрамоқда.
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ўтказилган фан олимпиадаларининг туман босқичи юзасидан жиддий коррупция ҳолатлари ҳақида Элтузарда айрим билгилар бор.
Хусусан, таҳририятимизгаюборилган мурожаатда Сариосиё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида олимпиадаларни ташкил этишга масъул Зайнулло Пардаев томонидан совринли ўринларни таъминлаб бериш эвазига муайян миқдорда пул талаб қилингани иддао қилинмоқда.
Мурожаатда қуйидаги «ставкалар» белгилангани айтилган:
- 1-ўрин — 600 АҚШ доллари;
- 2-ўрин — 500 АҚШ доллари;
- 3-ўрин — 300 АҚШ доллари;
- Кучли ўнталикка киритиш — 1 миллион сўм.
Мурожаат муаллифининг билдиришича, бундай ҳолатлар география, тарих, рус тили, биология, кимё ва ҳуқуқ фанлари бўйича ўтказилган олимпиадаларда кузатилди. Масалан, 11-синф ўқувчилари ўртасида ҳуқуқ фанидан ўтказилган олимпиадада 11 нафар иштирокчига тест жавоблари олдиндан берилди.
Мурожаатда Давлат хавфсизлик хизмати ходимларидан Зайнулло Пардаевнинг хизмат хонаси ҳамда унинг ёнидаги ходимлар хоналарида ўрнатилган видеокузатув камералари ёзувларини текшириш сўралган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан ушбу мурожаатда келтирилган ҳолатларни холис ва ҳар томонлама ўрганишни, барча фанлар бўйича олимпиада жараёнлари, тест натижалари, баҳолаш баённомалари ва 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчиларнинг ишларини қайта текширишни сўраймиз.
Олимпиада ўзи нимага керак? Ота-она ўзини алдайди, болани алдайди, давлатни ва тизимни алдайди. Бундан нима наф?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг