«ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ» ТЕЛЕКАНАЛИДА ЁШ ИЖОДКОРЛАРНИНГ ЭФИРГА ЧИҚИШИГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛИНЯПТИ
«Ўзбекистон тарихи» телеканалида ёш ижодкорларнинг эфирга чиқишига раҳбариятдаги айрим шахслар тўсқинлик қилаётгани, эфир тақсимоти ва кадрлар танловида шахсий алоқалар таъсири борлиги ҳақида мурожаат келиб тушди.
МТРК тизимидаги «Ўзбекистон тарихи» телеканали фаолияти юзасидан Элтузарга навбатдаги мурожаат келиб тушди.
Мурожаат муаллифининг таъкидлашича, телеканал муҳаррир ўринбосари Юлдуз Қурбонова ёш ижодкорларнинг эфирга чиқишига тўсқинлик қилиб, бошловчилик қилиш истагидаги ходимларни четлаштириб келмоқда.
«Давлат сиёсатида ёшларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифа сифатида белгиланган. Аммо телеканалда ёш кадрларга имконият берилмаяпти. Нега эфирда доим бир хил инсонлар бўлиши керак?» — дейилади мурожаатда.
Шунингдек, телеканалда эфир тақсимоти, кадрлар танлови ва раҳбарият қарорларига шахсий алоқалар таъсир кўрсатяпти.
Хўш, давлат телеканалида бошловчилар қандай мезонлар асосида танланади? Ёш ижодкорларга тенг имконият яратилганми? Эфир тақсимотида шаффофлик қандай таъминланади ўзи?
МТРК раҳбарияти ёш кадрларнинг касбий ривожланиши ва эфирга чиқиши учун адолатли шароит яратиб беряптими? Жавобсиз қолажак риторик сўроқ бу албатта.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг