Тармоқларда катта кадр “тозалаши” бошланиши ҳақида шов-шувли хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳозирча расман тасдиқланган эмас. Аммо вазиятга қараб, бундай жараён учун замин аллақачон тайёрланганини дарк қилиш мумкин.

Нега айнан ҳозир? Сабаб оддий: пул берилди, ваколат берилди, энди натижа сўралаяпти.

Йилнинг катта қисми ўтди. Қайси вазир, ҳоким ёки раҳбар ишлаяпти, қайсиси фақат ҳисобот билан кун кўряпти – энди яшириш қийин.

Бундан ташқари, коррупцияга қарши назорат, комплаенс, KPI ва раҳбарларни рақамли баҳолаш тизими кучайтирилмоқда. Яъни амалдорни энди фақат “ишончли одам” экани эмас, нима натижа бергани ҳам сақлаб қолиши керак.

Энг муҳим жиҳат – тизим янги кадрлар захирасини ҳам тайёрлаяпти. Демак, гап фақат кимни бўшатишда эмас, унинг ўрнига кимни олиб келишга ҳам боғлиқ бўлиб қоляпти.

Шунинг учун “нега айнан ҳозир?” деган саволга давлат бошқарувида баҳоналар даври тугаб, ҳисоб-китоб даври бошланяпти, деб ишонч билан жавоб бериш мумкин.

Агар бу ҳақиқий тозалаш бўлса, натижасиз, коррупцияга ботган ва креслога ёпишиб олган раҳбарлар кетиши керак.

Агар яна бир амалдорни бир креслодан олиб, бошқа креслога ўтқазиш билан тугаса – бу тозалаш эмас.

Бу яна ўша эски кадрлар карусели бўлади.

Халқ беҳзоду қаҳрамонлардан чарчаган!