Жиззах вилоятидаги туманлардан бирининг ҳокими тез суръатда, ошиғич ишдан олинди. Ҳокимлик деворининг қулоқлари Элтузарга хабар беришича, масала унинг ишқий алоқаларига бориб тақалади.

Иддаоларга кўра, ҳоким тумандаги боғча мудираси билан яқин алоқаларда бўлган. Буни сезиб қолган эр мудиранинг жонига қасд қилган. Шундан сўнг ҳоким лавозимидан олинди.

Юқори лавозимдан фойдаланиб, аёл раҳбарларга жинсий харрасмент қилиш ҳолларига қандай чек қўйиш мумкин? Бу ҳолат республика бўйлаб барча раҳбар аёлларга ноўрин шубҳа билан қарашга сабаб бўлмайди деб ким кафолат беради?

Бир оила пароканда, эр қамалди, хотин ўлди. Норасидалар етим қолди. Ижтимоий тармоқларда victimblaming (қурбонни айблаш) авж олиши турган гап. Эр аёлни ўлдирмай шунчаки ажрашиши мумкин эди, ҳоким эса оилали аёлга илакишмаса ҳам бўларди. Лекин аксарият одамлар ўлган аёлни айблайди. Жамият шундай меъёрларни белгилаган — бир хил гуноҳ учун аёл оғирроқ бадал тўлайди.