«Имарат» компанияси билан уй-жой сотиб олиш бўйича шартнома тузган ва алданган фуқаро норозилик билдириб, ўзига пичоқ билан жароҳат етказди.

Уй олиш орзуси қандай қилиб бундай оғир воқеага уланиб кетди? «Имарат» атрофидаги можаро ҳақида тарқалган видеони томоша қилинг.

Видеотасвирларда компаниянинг сотув бўлимида бир фуқаронинг қонга беланган ҳолда ётгани кўринади.

Жабрланувчининг аҳволи ва воқеа тафсилотлари ҳозирча расмий манбалар томонидан тасдиқланмади. Фуқарони бундай кескин ҳаракатга уйсизлик мажбур қилди.

Компания масъуллари воқеага қандай изоҳ беради? Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва компания мутасаддиларидан расмий муносабат талаб қиламиз.

Юртдошлар, уй-жой харид қилишдан аввал қурилиш компаниясининг ҳуқуқий ҳужжатлари, шартнома шартлари ва аввалги мижозлар тажрибасини синчиклаб ўрганинг.