2024 йил тарвуз етиштирган фермерлар учун оғир келди. 2025 йилда картошка экиб таваккал қилганлар бозорда нарх тушиб кетишидан зарар кўрди. 2026 йилга келиб эса навбат пиёзга етди. Айни кунларда бозорларда янги пиёзнинг улгуржи нархи 1000 сўм атрофигача тушиб кетгани фермерларни яна жиддий муаммо дуч келди. Зарарни ким қоплаб беради?

Қишлоқ хўжалигида бир йил юқори даромад берган маҳсулот кейинги йил оммавий экилади. Натижада бозорда таклиф кескин ошиб кетади. Пиёз билан ҳам худди шу ҳолат кузатилди.

Очиқ манбаларга кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда тахминан 1,4 миллион тонна пиёз етиштирилган. 2025 йил учун айрим ҳудудларда пиёз майдони қисқартирилган бўлса-да, мамлакат бўйича 1,412 миллион тонна ҳосил режалаштирилган. 2026 йилда янада майдон кенгайтирилган.

Айрим вилоятларда пиёз экиладиган майдонлар қисқарган Жиззах — 5 минг гектар, Навоий — 6,7 минг гектар, Наманган — 8,4 минг гектар, Самарқанд — 14 минг гектар, Сурхондарё — 2,6 минг гектар, Сирдарё — 2,8 минг гектар, Тошкент вилояти — 2,6 минг гектар, Хоразм — 7,6 минг гектар.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, Ўзбекистонда 1 килограмм пиёз етиштиришнинг ўртача таннархи 1200–2500 сўм атрофида. Айрим интенсив хўжаликларда бу рақам 3000 сўмгача етади.

1 гектар пиёз учун 60–120 миллион сўм харажат қилинади, ўртача 40–70 тонна ҳосил олинади.

Фермернинг асосий харажатлари уруғ ёки севок, минерал ўғит, ёқилғи,суғориш, ишчи кучи, кимёвий ҳимоя, йиғим-терим, ташиш ва омбор хизмати.

Шундай шароитда улгуржи нархнинг 1000 сўмга тушиши кўплаб фермерлар маҳсулотни зарарига сотаётганини англатади.

Бу биринчи ҳолат эмас сўнгги беш йил ичида Ўзбекистонда бир қатор маҳсулотлар фермер учун “зарарли экин”га айланиб қолди. Айниқса ҳосил кўп чиққан ва экспорт секинлашган мавсумларда нархлар кескин тушиб кетди.

Сўнги йилларда ўзбек бозорида энг кўп пиёз, картошка, карам, помидор, тарвуз-қовун, сабзи,бодринг маҳсулотлари хор бўлиб, тан нарзидан арзонга сотилган

2024 йилда тарвуз етиштирган фермерлар маҳсулотни деярли текинга сотишга мажбур бўлганди. 2025 йилда эса картошка бозорида шунда ҳолат юз берди. 2026 йил биринчи чорагида пиёзда шу ҳол такрорланмоқда.

Мутахассислар фикрича, асосий муаммо — режасиз етиштириш ва бозор таҳлилининг етишмаслиги.

Фермерлар қайси маҳсулот ўтган йили қиммат бўлган бўлса, кейинги йил оммавий равишда шу маҳсулотни экишга ўтади. Натижада бозорда ортиқча маҳсулот пайдо бўлади, экспорт ҳажми етарли бўлмайди,сақлаш ва қайта ишлаш имкониятлари чекланган бўлади, нарх кескин тушиб кетади.

Бундан ташқари, ёқилғи, сув, ўғит ва ишчи кучи харажатлари йилдан йилга ошиб бораётгани фермернинг таваккалини янада кучайтирмоқда.

Бугунги шароитда фермер учун фақат ҳосил етиштиришнинг ўзи етарли эмас. Бозорни олдиндан таҳлил қилиш, экспорт йўналишлари ва сақлаш имкониятларини ҳисобга олиш муҳим бўлиб қолмоқда. Аммо кластерларда экишга буюрган давлат, сотиб олишга келганда ўзини олиб қочади.

Акс ҳолда фермерларнинг ҳолига маймунлар йиғлашда давом этаверади.