Келажак ёшлар қўлида, болаларимиз эса тизза бўйи сув кечиб мактабга қатнаяпти.

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Жингил қишлоғидаги 84-сонли мактаб ўқувчиларининг аҳволига қаранг.

Қашқадарёнинг Жингил қишлоғида мактаб ўқувчилари сув кечиб ўтишга мажбур. Хавфсиз йўл қачон бўлади?

Биз таълим сифати, халқаро стандартлар, рақамлаштириш, замонавий педагогик технологиялар ҳақида гапиряпмиз. Аммо бу шўрлик болаларнинг асосий муаммоси мактабга соғ-саломат етиб бориш бўлиб турибди.

Бу болаларнинг хавфсизлиги учун ким жавоб беради? Ёмғирли кунларда, қишда, сув сатҳи кўтарилганда улар қандай мактабга боради? Боланинг билим олишга интилиши унинг ҳаётини хавф остига қўймаслиги керак.

Масъуллар, ушбу ҳолатни жойида ўрганиб, болалар учун хавфсиз қатнов йўлини ташкил этинг. Шуни ОАВ айтмагунча, ўзингизни миянгиз ишламайдими?