БУГУННИНГ ҚАДРИГА ЕТ
Кўриш, эшитиш, ўқиш ва ёзиш - биз учун оддий кундалик неъматдек туюлади. Аммо дунёда миллиардлаб инсонлар бу асосий имкониятлардан маҳрум ҳолда яшаяпти. Битигимиз бир кунинг қадрига етиш нега муҳим экани ҳақида.
Бугун кўзинг очилиши ўз-ўзидан бўлаётгандек туюлиши мумкин. Лекин дунёда 2 миллиард 200 миллион одам кўришида муаммо билан яшайди, кўпчилиги учун дунё хира, баъзилари учун эса бутунлай қоронғу.
Яна 430 миллион инсон эшитишида жиддий қийинчилик бор ва ёрдамга муҳтож – улар учун дунё сукут сақлайди.
Дунёда 739 миллион инсон ўқиш-ёзишни билмайди.
Биз э «оддий кун» деб ўтадиган неъматлар – кўриш, эшитиш, ўқиш, ёзиш – кимнингдир энг катта орзуси.
Бугун одатий туюлган ҳаётни кимдир ҳар куни орзу қилади, илтижо қилади.
Бу куннинг қадрига ет.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг