АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИ ҚЎМИТАСИ ПИАРГА РУЖУ ҚЎЙДИ
Автомобиль йўллари қўмитаси ходимлари тизимни иккига ажратишни таклиф қилмоқда: йўл қуриш ва таъмирлашга масъул “реал” қўмита ҳамда ахборот, имидж ва жамоатчилик билан ишлашга жавобгар алоҳида PR қўмита.
Автомобиль йўллари қўмитасини иккига ажратиш зарур – Элтузарга қўмита жамоаси айнан шу фикр билан мурожаат қилишди.
Уларнинг кинояли таклифига кўра, реал ва пиар қўмита бўлиши керак.
Реал қўмита — йўл қуради, таъмирлайди ва натижа учун жавоб беради. Бу ерда асосий мезон меҳнат, қурилган йўлнинг сифати ва халқ розилиги бўлади.
2. PR қўмита — соҳани тушунтиради, жамоатчилик билан ишлайди, телевидение, ижтимоий тармоқлар, ахборот сиёсати ва имидж масалалари билан шуғулланади.
Таклиф муаллифлари йўл қураётган мутахассис билан йўл ҳақида ахборот бераётган ходимнинг вазифалари аралашиб кетмаслиги кераклигини таъкидламоқда.
Мурожаатда соҳадаги мукофот ва эсдалик нишонлари масаласига ҳам эътибор қаратилган. Таъкидланишича, уларнинг кўпайиб кетиши жамиятда мукофотлар таниш-билишга берилаётгани ҳақидаги қарашларни кучайтириши мумкин.
Қўмитада непотизм, регионализм ва кронизм каби иллатлар ҳам урчиган.
«Ҳалол меҳнат қилган одам четда қолиб, таниш-билиш орқали мукофот олиш осонлашса, биз меҳнатни эмас, танишни рағбатлантирган бўламиз. Бу оддий мукофот масаласи тизмий адолатсизлик ва давлатга ишониш мумкин эмаслигини кўрсатяпти».
Соҳа фаоллар тизим, функция ва масъулиятни аниқ ажратиш зарурлигини твъкидлашмоқда. Йўл қурган ходим — йўл сифати, PR ходими — ахборот ва жамоатчилик билан ишлаш натижаси, раҳбар тизим самарадорлигига қараб баҳоланиши керак.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг